Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 06/09/2016 Путин Самарқанддаги Каримов қабрига гул қўйди
Путин Самарқанддаги Каримов қабрига гул қўйди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 6-сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар беради.

Самарқанд шаҳрига келиши биланоқ, Путин 3-сентябрь куни Каримов дафн этилган қабристонга қараб йўл олди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрига гулчамбар қўйишди. Қабр олдида тиз чўккан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин алвон атиргуллардан ташкил топган гулчамбар қўйди.

Шундан сўнг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг оила аъзолари билан учрашиб, таъзия билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 27-август куни инсульт бўлганидан сўнг, вафот этиб, 3-сентябрь куни Самарқанд шаҳрида дафн этилди. Владимир Путин Хитойда ўтган G20 Саммитидаги иштироки сабабли мотам маросимида иштирок эта олмаганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг