Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 15/08/2022 Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти 22 август куни ўтказилади
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти 22 август куни ўтказилади

Ўтган йили давлат раҳбарининг бизнес аҳли билан илк очиқ мулоқоти ўтказилиб, 20 август юртимизда Тадбиркорлар куни деб белгиланганди. 

Жорий йилда ҳам давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан учрашиб, соҳадаги муаммо ва вазифаларни таҳлил қилади, бизнес вакилларининг таклиф ва ташаббуслари билан танишиб, янги ечимларни кўрсатади, тадбиркорлик ривожига хизмат қиладиган қарорларни қабул қилади.

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу йилги тадбир 22 август куни ўтказилиши мўлжалланган. Маълумот учун, бўлажак учрашувга тадбиркорлардан республика штабига қарийб 8,5 мингта мурожаат келиб тушган, уларнинг 72 фоизи ҳал этилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг