Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 22/09/2024 Президентлар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Президентлар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Фаол сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар, жумладан, Ҳукуматлараро комиссия доирасидаги ҳамкорлик мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси барпо этилмоқда, энергетика ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик чуқурлашмоқда, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари ва қўшма тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг