Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 29/05/2017 Президент Тошкентдаги тезюрар ҳалқа лойиҳасини тасдиқлади
Президент Тошкентдаги тезюрар ҳалқа лойиҳасини тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкентдаги электрлаштирилган икки қаторли тезюрар темир йўл ҳалқасини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорни имзолади.

2017−2021 йиллар давомида Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган икки қаторли ҳалқа темир йўл лойиҳаси 320,1 млн. АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Давлат бюджети томонидан 25,3 млн. АҚШ доллари ажратилади. Шунингдек, 159,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар марказлашган инвестиция доирасида ажратилади.

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 20 млн. АҚШ доллари, ХХР Эксимбанки томонидан эса 115 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар жалб қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг