Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/05/2018 Президент Шавкат Мирзиёев сенаторлар билан мулоқот қилди
Президент Шавкат Мирзиёев сенаторлар билан мулоқот қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев АҚШ Сенати раиси ўринбосари, молия бўйича қўмитаси раиси Оррин Хэтч бошчилигидаги сенаторлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Республикачилар партияси аъзоси бўлган Оррин Хэтч чуқур билим ва катта тажрибага эга сиёсатчи. У 1977 йилдан бери сенатор сифатида ҳурмат қозонган.

Бу нуроний инсон билан мулоқот самимий ва самарали кечди. Оррин Хэтчнинг юксак билим ва тажрибаси, кучли энергияси Президентимизда катта таассурот қолдирди.

Учрашувда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг