Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда иштирок этиш учун Жиззах шаҳрига келди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонлар Жиззах темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Жиззахда бу воқеага катта тайёргарлик кўрилган. Шароф Рашидов номи билан аталувчи майдон ва музейда улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Кўча ва хиёбонлар байрамона безатилган.
Дастлаб Шароф Рашидов хотирасига эҳсон дастурхони ёзилиб, Қуръон тиловат қилинди. ЎзА.