Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг мажлисида Сенат раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш бўйича ташкилий масала муҳокама қилинмоқда.
Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.
Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.
Айни пайтда мажлис давом этмоқда. Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда Президентнинг сенаторлар билан мулоқоти бошланди.