Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 16/01/2017 Президент “Ўзбекнефтгаз” ҳамда “Ўзкимёсаноат”ни танқид қилди
Президент “Ўзбекнефтгаз” ҳамда “Ўзкимёсаноат”ни танқид қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” компанияси ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларини танқид қилди.

“Ўзбекнефтгаз” компанияси тизимида – А.Султонов – 2010-2016 йилларда қарийб 20 миллиард долларлик катта капитал қўйилмалар киритилганига қарамасдан, суюқ углеводород ва табиий газ қазиб олиш камайган”, - деди Президент.

“Шу билан бирга, бу борада хомашё импорт қилиш 1,3 баробар кўпайган. Йирик ва ҳаётий муҳим лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари доимо барбод қилинмоқда. 40 минг киши ишлайдиган «Ўзтрансгаз» компанияси тизимида муддати ўтган дебитор қарздорлик 14 фоизга ошган.

Нима сабабдан, Ғулом Иномович, сиз илгари ўзингиз раҳбарлик қилган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги ишлар аҳволига сусткашлик билан ёндашяпсиз? Нима сабабдан ушбу тармоқдаги ишлар доимий равишда издан чиқмоқда? Қишлоқ хўжалигига фосфорли ўғитларни тўлиқ етказиб бермаслик ва уларнинг танқислиги учун шахсан ким жавоб беради? Охирги 10 йилда минерал ўғитларнинг нархи неча баробар ўсган?

Табиий савол туғилади: ўғитнинг таннархи неча марта камайган? Афсуски, бундай ҳақли саволларга жавоб йўқ. Бундан ким зарар кўряпти? Албатта, деҳқон ва фермерларимиз”.

Ўзбекистон раҳбари мазкур компанияларнинг раҳбарларини эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш кераклигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг