Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйлаб сайёҳларнинг қарийб 60 фоизи энг қиммат эканига қарамасдан, ҳаво транспортидан фойдаланади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг бу борадаги сусткашлиги қаттиқ танқид қилинди. Авиачипталар нархини оптималлаштириш, янги рейслар очиш, транзит йўловчиларни ташиш имкониятини ошириш ва авиақатновлар географиясини кенгайтириш бўйича натижали иш олиб борилмаяпти.
Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси олдига қатор вазифалар қўйилди. Уларга мувофиқ, авиакомпания тизимига замонавий маркетинг жорий этилади, дунё аэропортларида мавжуд бўлган махсус мосламалар, мобиль алоқа воситалари ёрдамида авиачипта сотиб олиш имкониятлари яратилади.