Қонун билан жамоатчилик назорати субъектларига фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари киритилди.
Жамоатчилик назоратининг объекти сифатида давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқ-тартибот ва назорат идоралари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг фаолияти белгиланди.
Жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўйилмайди.
Жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг тарқатилиши қонун билан чекланган бўлса, унинг махфийлигига риоя этилиши шарт.
Жамоатчилик назорати қуйидаги шаклларда ўтказилади:
давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар;
давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик фикрини ўрганиш;
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш.