Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 04/12/2017 Президент ишбилармонлик авиацияси ташкил этилиши лойиҳасини билан танишди
Президент ишбилармонлик авиацияси ташкил этилиши лойиҳасини билан танишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда халқаро талаблар асосида барпо этиладиган янги аэропорт лойиҳаси билан танишди.

Ўзбекистон жаҳонда нафақат фуқаро авиацияси соҳасида, балки халқаро юк ташиш бозорида ҳам мустаҳкам ўринни эгаллаб бормоқда. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан дунёнинг турли минтақаларига юклар қулай, хавфсиз ва ишончли тарзда етказиб берилмоқда.

Мамлакатимизнинг бу борадаги салоҳиятини янада ошириш, халқаро авиаташишлар бозорига дадил чиқиш, лайнерларда юк ташиш сифатини энг замонавий талабларга кўтариш истиқболдаги муҳим вазифалардан.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан энди мамлакатимизда ишбилармонлик авиацияси ҳам ташкил этилади. Бу Марказий Осиё минтақасида янги тизим бўлиб, якка тартибдаги ва корпоратив парвозлар, шунингдек, улар билан боғлиқ хизматларни кўрсатишга ихтисослашади. Халқаро тилда ушбу атама «бизнес авиация» ёки «тижорат авиацияси» деб аталади.

Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишиш чоғида ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ривожида транспорт-коммуникация тизими муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ишбилармонлик авиацияси бу борада янги имкониятлар, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратади. Лойиҳа ўзбекистонлик ва хорижлик ишбилармон доиралар вакилларига маҳсулотларини ташқи бозорга етказиб бериш, бизнес-шериклар топишда катта ўрин тутади.

Президентимиз янги аэропортда хорижлик делегацияларга юксак даражада хизмат кўрсатиш, бу ерда кўплаб инфратузилма объектлари, меҳмонхона, бизнес марказлари ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг