Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 22/06/2016 Пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
Пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкент Саммити ўтказилиши муносабати билан 2016-йилнинг 23-24-июнь кунлари Тошкент шаҳрининг қуйидаги айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши кўзда тутилган:

-Қори Ниёзий кўчасининг Ниёзбек йўли кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида;

-Абдулла Қодирий кўчасининг Абай кўчасидан Мовароуннаҳр кўчасигача бўлган қисмида;

-Осиё кўчасининг Зулфияхоним кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;

-Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисмида;

-Шастри кўчасининг “Ўзбекистон овози” кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;

-Яҳё Ғуломов кўчасининг “Ўзбекистон овози” кўчасидан Олой кўчасигача бўлган қисмида;

-Шахрисабз кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган қисмида;

-Амир Темур шоҳ кўчасининг Осиё кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;

-Олой кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;

-“Ўзбекистон овози” кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;

-Тараққиёт кўчасининг кичик халқа автомобил йўлидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;

-Истиқбол кўчасининг Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисмида;

-Ўзбекистон шоҳ кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;

-Шоҳжаҳон кўчасининг Аския кўчасидан Бобур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;

-Ракат кўчасининг Аския кўчасидан Бобур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;

-Ўрикзор кўчасининг Аския кўчасидан Бобур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;

Тадбир ўткаладиган кунлари Тошкент шаҳрининг Нукус, Мустақиллик. Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари ва уларга туташ айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши мумкин.

“Йўл ҳаракати қатнашчиларидан зарурат бўлмаганда ушбу кўчалардан шахсий транспортларида имкон қадар ҳаракатланмасликларини ва жамоат транспортидан фойдаланишларини сўраймиз”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.

“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масадида амалга оширилаётган чеклашлар учун узр сўраймиз” – дея қайд этади вазирлик.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг