Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 27/03/2017 Пойтахтимизда Япония киноси кунлари бошланди
Пойтахтимизда Япония киноси кунлари бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Алишер Навоий номидаги Кино саройида Япония киноси кунлари бошланди.

Унда Япония кинематография санъатининг ўзига хос жиҳатларини акс эттирган иккита бадиий ва уч анимацион фильм томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Қизиқарли воқеаларга бой мазкур асарлар япон халқининг турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари, ёшларининг дунёқараши ва ички кечинмалари ҳақида тасаввур уйғотади.

Маданий анжуман Томоюки Фурумая томонидан суратга олинган «Вояга етмаганлар учун Бусидо» фильми намойиши билан бошланди. «Миёри ва сеҳрли ўрмон», «Нафис сўзлар бўстони», «Ёз кечасидаги уйқу», «Пакана Маруко» каби фильмлар намойиш этилади.

Тадбирнинг очилишида “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев, Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда бундай маданий-маърифий тадбирларнинг ўрни катта эканини қайд этди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ўн иккинчи бор ташкил этилган Япония киноси кунлари 26 мартга қадар давом этади.

Мамлакатимиз кино ихлосмандлари тадбир кунлари Япониянинг таниқли кино ижодкорлари – режиссёрлар, актёрлар ва сценарий муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўлади. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг