Пойтахт ҳокимияти иситиш мавсумини якунланганини эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 18 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми расман якунланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти маълум қилди.
Белгиланган меъёрларга кўра, иситиш мавсуми беш кун давомида ўртача кунлик ҳаво ҳарорати +8°C дан юқори бўлганидан кейин тўхтатилади.
Сўнгги ҳафта давомида шаҳарда кундузги ҳарорат барқарор равишда +18-19°C ва ундан юқори даражада бўлиб, тунги ҳарорат ҳам +8°C дан пастга тушмади.
Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, кейинги беш кунда Тошкентда ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда: кундузи +20-22°C, тунги вақтда эса +10°C дан юқори бўлади.
Айни пайтда пойтахтда ўртача кунлик ҳарорат +12-13°C ни ташкил этмоқда, бу эса иситиш мавсумини тугатиш учун белгиланган мезонларга мос келади.
Шу омилларни инобатга олган ҳолда, 2024-2025 йилги иситиш мавсуми 2025 йил 18 мартда расман якунланади.