Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 06/04/2019 Полиграфия соҳасини ривожлантириш бўйича «Heidelberg» компанияси билан ҳамкорлик қилинади
Poligrafiya sohasini rivojlantirish bo'yicha «Heidelberg» kompaniyasi bilan hamkorlik qilinadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Комил Алламжонов Германиянинг нуфузли компанияси минтақавий директори билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Германиянинг «Heidelberg» компанияси вакиллари, Шарқий Европа бўйича минтақавий директори Жозеф Мозер билан учрашди. Бу ҳақда агентлик раҳбари ўзининг «Facebook»даги саҳифасида хабар қолдирди.

Айтилишича, компания жаҳон бозорининг деярли ярми (50 фоизи)ни эгаллаган, дунёнинг 170 давлатида 250 та ўз тармоғига эга.

Учрашув давомида «Heidelberg» компания вакиллари Агентлик тизимидаги нашриётларнинг ишлаб чиқариш техникалари билан танишишди, нашриётларнинг мавжуд имкониятларини ўргандилар.

Учрашувда Ўзбекистон ва Германия компанияси билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, юртимизда полиграфия соҳасини янги даражага кўтариш, соҳани тубдан қайта ислоҳ қилиш ва ушбу йўналишга тажрибали мутахассисларни жалб қилиш борасида фикр алмашилди ва истиқболдаги режалар кенг муҳокама қилинди.

Манба: davletovuz телеграм канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг