Мазкур ташрифдан асосий мақсад – IUT фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш эди.
Юқори мартабали меҳмонни IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев ҳамда биринчи проректор Чо Ву Суг қабул қилишди.
Учрашув давомида IUT вакиллари АКТ ва Логистика соҳасида кадрларни тайёрлаётган ўқув юртининг фаолияти, бошқа олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги ҳаракатлари тўғрисида батафсил маълумот бердилар.
Меҳмон талабалар ва ўқитувчи-профессорлар таркиби учун яратилган шароитлар билан танишди.
Риаз Ҳусайн Бухорий Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг академик жараёни ҳамда техник таъминланишига юқори баҳо берди.
Томонлар Ўзбекистон ва Покистондаги олий ўқув юртлари ўртасида истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.