Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2019 Покистон элчиси билан 2019 – йилдаги устувор вазифалар муҳокама этилди
Покистон элчиси билан 2019 – йилдаги устувор вазифалар муҳокама этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Покистон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфан Юсуф Шами билан учрашди. 2019-йилда муносабатларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш жадвали диққат марказида бўлди.

2017-2018-йилларда бир неча бор ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларга янги туртки берилганлиги ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда мустаҳкамлашнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинганлиги таъкидланди.

Ўтган йилда ўзаро савдо айланмаси 2017-йилгига нисбатан икки ярим борабарга ошиб, 92,4 млн. АҚш долларини ташкил этди. Шу билан бирга Ўзбекистон ва Покистон етказиб бериладиган товарлар ва хизматлар ҳажми ва номенклатураси борасидаги ушбу кўрсатгични янада яхшилаш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди.

Томонлар кўриб чиқаётган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур ҳужжатлар турли жабҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ҳуқуқий асосларни кенгайтиради. Учрашувда Ўзбекистон – Покистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг