Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 01/02/2019 “Первый канал” ўз эфирини “Одноклассники”да узата бошлади
“Первый канал” ўз эфирини “Одноклассники”да узата бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 28 январдан бошлаб “Первый канал” ўз телевидение эфирини “Одноклассники” ижтимоий тармоғида узата бошлади. Энди фойдаланувчилар канал янгиликларини, сериалларни ва шоуларини ижтимоий тармоқдан чиқмаган ҳолда, “Первый канал”нинг расмий гуруҳида ёки ОК видеовитринасида томоша қилиш мумкин. Бугун соат 21.30 да нафақат томошабинлар, балки “Одноклассники” фойдаланувчилари ҳам “Ланцет” сериали премьерасини томоша қилиши мумкин. Бош ролни Павел Трубинер ижро этган ушбу сериал операция қилиш имкониятидан маҳрум бўлиб, тиббий детективга айланган жарроҳ ҳикоясини акс эттиради. ОК “Первый канал” эфири узатиладиган биринчи ижтимоий тармоқ бўлди. Фойдаланувчилар уни ҳар қандай мосламаларда, яъни ижтимоий тармоқнинг десктоп ва мобил версияларида, шунингдек iOS ва Android иловаларида томоша қилиши мумкин. Шу тариқа, ОКда барча янгиликларни, спорт трансляцияларини, сериалларни ва “Первый канал”нинг “Голос”, “Вечерний Ургант”, “Что? Где? Когда?”, КВН бошқалар каби бош шоуларини томоша қилиш мумкин бўлади.

Илгари “Первый канал”нинг айрим лойиҳаларини “Одноклассники” орқали кўриш мумкин бўлган. Бунда фақат 2018 йилнинг декабрь ойида ОКда уикенд давомида 5,5 млн. марта томоша қилинган “Союз Спасения” филмининг трейлери премьераси хоккей бўйича “Первый канал” Кубоги трансляцияси ва “Голос” шоусининг финал кўрсатувлари тақдим этилди. 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси телеканал ОКда ўзининг янги йил эфирини узатди, 2019 йилнинг январь ойида эса Высоцкий номидаги “Своя колея” мукофоти интернет-трансляциясини ўтказиб, у 2,5 млн. дан кўп марта томоша қилинди. Энди телеканалнинг барча контенти жонли эфир режимида узатилади: фойдаланувчилар “Первый канал”нинг дастурларини нафақат томоша қилади, балки онлайн-чатда ўз таассуротларини бошқа томошабинлар билан ўртоқлашади, айрим лойиҳаларда эса – контент билан интерактив тарзда алоқа қилиб, овоз беришда иштирок эта олади. “Первый канал” ва “Одноклассники” мунтазам равишда қўшма қамраб олувчи лойиҳаларни тайёрлаб бормоқда. Бунда 2017 йилда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари янги йил эфири учун санъаткорларни танлаш имкониятига эга бўлди: овоз беришда 1,3 миллион киши иштирок этди. “Голос” шоусининг якуний мавсумида эса ОК фойдаланувчилари шарҳлари HbbTV интерактив телевидениеси технологиялари ёрдамида интеграция қилинди: мавсум давомида ижтимоий тармоқда шоу ва унинг бош қаҳрамонларига бағишланган бир неча мингта шарҳ эълон қилинди.

Марина Краснова, “Одноклассники” ижтимоий тармоғининг “Видео” ва OK Live маҳсулоти бўйича директор:

- Охирги вақт давомида “Одноклассники” профессионал видеоконтент яратувчилари учун бош онлайн-майдончалардан бири бўлди ва биз ушбу йўналишни ривожлантиришни давом этмоқдамиз. “Первый канал” эфири узатила бошлаши томошабинларга ОКда ҳар қандай шоу ва дастурларни томоша қилиш, бизнинг янги интерактив ижодий студиямиз эса “телевизор билан суҳбатлашиш” имконини беради ва буларнинг барчаси ижтимоий тармоқдан чиқмаган ҳолда амалга оширилади. Шу муносабат билан фойдаланувчилар у ёки бу дастурни томоша қилиш давомида дарҳол таассуротларини дўстлари ва яқинлари билан ўртоқлашиши мумкин.

Лариса Крымова, “Первый канал” жамоатчилик алоқалари ва интернетда узатиш дирекцияси директори:

- Бир неча йирик лойиҳаларда “Одноклассники” билан ҳамкорлик бизга интернет-даврасининг таъсирланишини онлайн-режимда олиш имконини берди. Бу биз учун жуда муҳим, ҳамда бизнинг лойиҳаларимиз учун янги интерактив опцияларни ўйлаб топишда ёрдам беради. Ўйлаймизки, “Первый канал” эфирининг ОКда узатилиши ушбу ижтимоий тармоқнинг улкан даврасини ҳисобга олган ҳолда, бизга етарли даражада кенг томошабинлар фидбэкини тақдим этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг