Валюта курслари 22/08/2025
$1 – 12413.79
UZS – -0.42%
€1 – 14468.27
UZS – -0.34%
₽1 – 154.86
UZS – -0.36%
Қидириш
Иқтисод 23/08/2025 Пекинда Ўзбекистон-Хитой инвестиция форуми бўлиб ўтади

Пекинда Ўзбекистон-Хитой инвестиция форуми бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 28 август куни Пекинда (Хитой Халқ Республикаси) «Ўзбекистон – Хитой» савдо-иқтисодий ва инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида икки мамлакатнинг кенг иқтисодий салоҳияти намойиш этилади ҳамда инвестиция имкониятлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилади. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилади.

Форум дастурида ҳукумат ва бизнес тузилмалари ўртасида (G2B), шунингдек, тадбиркорлар ўртасида (Б2Б) музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Форум бизнес алоқаларини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун самарали платформага айланади.

Форумда иштирок этиш бизнес учун янги уфқларни очади, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиради ва ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг