Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256 сонли қарори 2 иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомда рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этишнинг мезонлари белгиланган.
Ушбу Қарорга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида "Payme" АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.