Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 16/01/2017 “Пахтакор” Юрица Булят билан шартнома имзолади
“Пахтакор” Юрица Булят билан шартнома имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Пахтакор” хорватиялик ҳимоячи Юрица Булятни таркибига қўшиб олди.

31 ёшли ҳимоячи "шерлар" билан йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. У ўтган йили олий лигада "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилганди. Фаолияти мобайнида Булят Хорватиянинг "Задар" ва "Хайдук", Исроилнинг "Маккаби", Германиянинг "Энерги" ва Украинанинг "Металлист" жамоаларида ҳам тўп тепган. 2012-йилги Европа чемпионати финал босқичида Хорватия терма жамоаси билан иштирок этган. Бу ҳақда “Пахтакор” ПФК Мабуот хизмати хабар беради.

Хорватиялик ҳимоячининг клубимиздаги фаолияти омадли чиқиши ва у "Пахтакор" билан совринларга эга чиқишига умид қиламиз. "Пахтакор"га хуш келибсан!

Юрица Булят

Туғилган санаси: 19.09.1986

Туғилган жойи: Задар, Хорватия

Амплуаси: ҳимоячи

Фаолияти:

2004—2005 "Задар" 31 (4)

2005—2011 "Хайдук" 98 (2)

2011—2013 "Маккаби" (Исроил) 31 (0)

2013 “Задар” 9 (1)

2013—2014 "Энерги" (Германия) 24 (1)

2014—2015 "Задар" 8 (2)

2015 “Металлист” (Украина) 10 (0)

2016 “Бунёдкор” 25 (0)

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг