Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 18/11/2021 «Пахтакор» стадионида «Save Aral» лойиҳасининг якуний тадбирлари бўлиб ўтади
«Пахтакор» стадионида «Save Aral» лойиҳасининг якуний тадбирлари бўлиб ўтади

2021 йил 20 ноябрда «Пахтакор» стадионида «Save Aral» лойиҳасининг якуний тадбирлари бўлиб ўтади. «Save Aral» пойгаларини ўтказишдан мақсад – жамоатчилик эътиборини, Орол денгизининг қуриш оқибатларини юмшатишга ҳамда Орол бўйи минтақасини қайта тиклаш бўйича ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган тадбирларга жалб қилиш.

Экиден – Японияда ўтказиладиган машҳур жамоавий ўйин-эстафета бўлиб, бугунги кунда у бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам машҳурлик қозонмоқда. Тадбирда иштирок этадиган жамоаларнинг кутилган сони – 50, ҳар жамоада 6 та иштирокчидан, ҳар босқич 1,5 км, экиденнинг умумий давомийлиги – 9 км. Экиденда иштирок этиш учун жамоани шакллантириш ва форма ҳамда иштирокчининг индивидуал рақамига эга бўлиш учун 18-19 ноябр кунлари рўйхатдан  ўтиш зарур. Старт олди тадбирларнинг бошланиши 15:00 да;

«Save Aral» - 3 км масофага ўтказиладиган оммавий пойга. Иштирокчилар учун ёши ва жинси бўйича чекловлар қўйилмаган.       «Save Aral - 2021» пойгасида якка тартибда иштирок этиш учун, тадбир ўтказиладиган куни – 20 ноябрда рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд бўлади.

Спорт тадбирларининг иштирокчилари учун спорт кийим-боши тақдим этилади (футболка, кепка, елка орти сумкаси). 

Ғолибларига бир қатор қимматли совғалар ва мукофотлар ажратилади.

Ташкилотчилар: Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон триатлон федерацияси, Миллий Олимпия Қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимиятининг кўмагида.

Тадбирда иштирок этиш учун истак билдирган барча таклиф этилади – спортсменлар ва тиббий қарши кўрсатмалари мавжуд бўлмаган югуриш ҳаваскорлари. Жамоавий пойгалар учун – Ўзбекистон компаниялари ва ташкилотларининг вакиллари. 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг