Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ижтимоий тармоқларда Пастдарғомда 2 нафар фуқаронинг жасади контейнердан топилганлиги ҳақида хабар тарқалган. Бу хакда Узбекистон Бош прокуратура матбуот хизмати хабар килади.
Аниқланишича, 17 ноябрь куни «Агрокимётаъминотсервис» МЧЖ ҳудудидаги яшаш учун мослаштирилган контейнерда икки нафар ёлланма ишчи қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан захарланиб вафот этишган.
Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.