Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Ўзбекистон 14/04/2012 Парламентда вояга етмаганлар ҳуқуқларинини муҳофазаси муҳокама этилди
Парламентда вояга етмаганлар ҳуқуқларинини муҳофазаси муҳокама этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Демократик институтлар, ННТлар ва ўзини-ўзи бошқарув органлари ҳамда ЮНИСЕФ томонидан вояга етмаганлар ҳуқуқларинини муҳофазаси нуқтаи-назаридан вояга етмаганлар ишлари бўйича миллий адлия тизимига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Болалар учун одил судловнинг мақсади барча жабрланувчи ва гувоҳ болалар, қонун ҳимоясига муҳтож болалар, ҳуқуқбузарликда гумон қилинаётган вояга етмаганлар ҳам болалар учун дўстона бўлган ҳамда халқаро меъерлар ва стандартга мувофиқ бўлган адлия тизимидан фойдалана олишидир. Бунда болаларни ҳимояловчи ва қўллаб-қувватловчи муҳит яратиш ҳамда қонунчилик ва суд хизматлари боланинг энг афзал манфаатларига биноан амалга оширилишига урғу берилади. Бундан ташқари қонунга дуч келган болаларга уларнинг ожизликлари ва хатарларига энг мувофиқ ижтимоий ва бошқа қўллаб-қувватлаш механизмлари таъминланиб, уларга хавфсизроқ ҳаёт учун энг яхши имконият берилиши зарур.

“Бутун дунёда ЮНИСЕФнинг ёндашуви ҳимояловчи ва парваришловчи муҳит яратиб, унда қиз ва ўғил болалар зўравонлик ва эксплуатациядан ҳимоялангани ва заруратсиз оиладан ажратилмаслиги таъминланади. Унда қонунлар, хизматлар, ҳаракат ва амалиётлар боланинг ожизлигини камайтиради, маълум хатар омилларини йўқотиш ва болаларнинг чидамкорлигини кучайтиради,” – деб таъқидлади ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жан-Мишель Дельмот.

Мажлис, вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва манфаатларининг муҳофазаси, айниқса одил судловга оид мавжуд миллий қонунчилик, механизмлар ва амалиётларнинг муҳокамасига қаратилган. Унда болалар ҳуқуқларини татбиқида қатнашувчи асосий манфаатдор томонлар: Қонунчилик палатасининг турли қўмиталарига аъзо бўлган депутатлар, сенаторлар, Омбудсман девони вакиллари, Бош Прокуратура, Олий Суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолининг ижтимоий муҳофазаси вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Болалар ижтимоий мослашуви Республика маркази, Адвокатлар палатаси ва Маҳалла жамғармаси вакиллари йиғилишган.

Олий Мажлис Демократик институтлар, ННТлар ва ўзини-ўзи бошқарув органлари қўмитаси аъзоси депутат Алия Юнусова, боланинг муҳофазага бўлган ҳуқуқининг турли жиҳатларига бағишланган миллий ҳуқуқий ҳужжатларига оид тақдимот қилди. У яна ўтган йили депутатлар томонидан ўтказилган “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида” қонуннинг мониторинги ҳақида иштирокчиларни хабардор қилди. ЮНИСЕФ бола муҳофазаси бўйича мутахассиси Крисси Гэйл қонунга дуч келган болалар муҳофазасига оид халқаро тамойиллар, стандартлар ва ҳуқуқий моддаларни, қўллаб-қувватлаш механизмлари, профилактика ва муқобил таъсир чоралари ҳамда ижобий амалиёт мисолларини тақдим этди.

Қатор манфаатдор томонлар, жумладан қонун ижрочилари болалар ҳуқуқларига риоя қилиниши ва баъзи хавотир уйғотувчи масалалар ҳамда ҳали ечилмаган қийинчиликлар бўйича ўз нуқтаи-назар ва фикрларини тақдим этишди. Биргаликда улар болалар, айниқса энг катта хавф остида бўлган ва муҳофазага муҳтож бўлганлари учун тегишли муҳофаза қилувчи муҳитни кучайтириш йўлларини муҳокама қилишди. Давра суҳбати яна қонунчиликдаги камчиликларни аниқлашга ёрдам бериб, ювенал юстицияга оид меъерий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва текин ҳуқуқий ёрдамга бўлган эҳтиёжни белгилади.

ЮНИСЕФ ва Қонунчилик палатаси орасида имзоланган 2009-2015 йилларга оид ўзаро тушуниш меморандумига биноан миллий қонунчилик Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция ва бошқа тегишли халқаро шартномалар ва ҳуқуқий ҳужжатларга тўлиқ уйғунлаштирилганлиги ва боланинг энг афзал манфаатларига мувофиқ ижрои этилишини таъминлаш учун ЮНИСЕФ депутатлар билан ҳамкорлик қилади. ЮНИСЕФ қонун ва меъерий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, мониторинг ва стандартларни белгилаш ташаббуслари, болалар учун одил судловга оид билим ва халқаро тажрибаларни ўртоқлашиш ҳамда бошқа бола ҳуқуқларига оид долзарб масалаларда техник кўмак кўрсатиш орқали меъерий базани такомиллаштиришда ёрдамлашади.

Парламентдаги мунтазам давра суҳбатлари бола ҳуқуқларининг бажарилиши ҳамда болалар учун қонунчилик чораларини тезлатиш йўлларини аниқлашда олға силжишнинг мониторинги учун фойдали асос бўлишди. 2009 йилда Қонунчилик палатасида депутатларга тегишли билимни таъминлаш ва бола ҳуқуқларига оид масалалар, қонунчилик ва ижобий амалиётларга оид охирги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш учун Бола ҳуқуқлари ресурс маркази тузилди.

Дунёда миллий қонунларнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция ва халқаро тизимга мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг болага эътиборлилиги, татбиқи ва болаларга таъсирининг мониторингида парламент аъзолари ҳал қилувчи ўрин тутишади. Боланинг энг яхши манфаатлари тарафдори сифатида улар парламентда вакилликка эга сиёсий партиялар кенг миқёсда қўллаб-қувватлашларини таъминлашда ёрдамлашишади. Депутатлар яна ўзларининг назорат ваколатидан фойдаланиб, тегишли вазирликлар билан боғланиб, болаларга оид ҳукумат қарорлари, шу жумладан тегишли сиёсат, бюджет маблағлари ажратилиши, чоралар кўрилиши ва жараёнлар мониторингига оид қарорлари бутун фуқаролик жамияти, жумладан болаларнинг нуқтаи-назари ва уларни асосли равишда хавотирлантирувчи масалаларни акс эттириши зарур.

Парламент ва ЮНИСЕФнинг доимий ҳамкорлиги доирасида ўша куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида “Барча болалар учун барча ҳуқуқлар” номли фотокўргазма очилди. Кўргазмада ЮНИСЕФ фотографи Жакомо Пироцци дунёнинг турли қисмлари, жумладан Ўзбекистонда олган кучли суратлар орқали Бола ҳуқуқлари ҳақида Конвенциянинг танланган моддалари тасвирланган. 15 кўргазма стендларининг ҳар бирида дунёнинг турли мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам бола ҳуқуқлари “амалиётда” бажарилиши акс эттирилган.

Ушбу кўргазма депутатлар ва уни кўрган бошқа шахсларга бола ҳуқуқлари умумийлиги, ўзаро алоқадорлиги ва ҳар бир болага камситишсиз таъминланиши шартлигини эслатади. Кўргазма Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида бугундан то 2012 йилнинг май ойи охиригача намойиш қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг