Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар транспортининг барча турларидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш белгиланмоқда. Шунингдек, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берииш назарда тутилмоқда.
Депутатларнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши донорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантиришга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.