Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Фестивалнинг 40 давлатдан келган иштирокчилари учун Сена соҳилларида таом шинавандалари учун шаҳарча ташкил этди.
Париж мерияси томонидан биринчи марта бундай форматда ташкил этилган фестиваль нафақат маҳаллий аҳоли, балки сайёҳлар учун ҳам ҳар бир мамлакат билан унинг ошхонаси ва урф-одатлари орқали танишишга имкон берди.
Тадбирда Ўзбекистон номидан мамлакатнинг Париждаги элчихонаси иштирок этди.
Хабар беришларича, фестиваль меҳмонлари ўзбек палови, сомса, ширинликларни татиб кўришга, шунингдек, сувенир маҳсулотлари билан танишиб, Ўзбекистон ҳақидаги қизиқарли маълумотларни олишга муваффақ бўлди.