Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Туризм 03/03/2025 Парижда Ўзбекистон туризм форуми бўлиб ўтади

Парижда Ўзбекистон туризм форуми бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси томонидан 2025 йил 10 март куни Франциянинг Париж шаҳрида Ўзбекистон туризм форуми ташкил этилади.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ва Франциянинг етакчи туроператорлари ҳамда агентликлари билан B2B учрашувлари режалаштирилган бўлиб, бу қуйидагилар учун ноёб имкониятлар яратади:

- ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва янги ҳамкорликлар ўрнатиш;

- Ўзбекистоннинг сайёҳлик маҳсулотлари ва йўналишларини халқаро миқёсда тарғиб қилиш;

- шартномалар ва битимлар имзолаш;

- ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Форум Франция ва Европа мамлакатлари сайёҳлик бозорида Ўзбекистоннинг замонавий сайёҳлик имкониятлари, бой маданий мероси, табиий гўзалликларини тарғиб қилишда муҳим қадам бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг