Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 10/05/2019 Парадзюдо бўйича терма жамоамиз Боку Гран-присида қатнашади
Paradzyudo bo'yicha terma jamoamiz Boku Gran-prisida qatnashadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 10-12 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа якунига етгач, паралимпия дзюдоси бўйича Гран-при турнири ўтказилади.

Мазкур мусобақа ҳам Токио-2020 Паралимпия ўйинлари рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли. Шундай экан терма жамоамиз мазкур мусобақада асосий таркиб вакиллари билан иштирок этишади. Делегациямиз айни пайтда Боку шаҳрига етиб боришди.Таркиб қуйидагича:

Эркаклар:

-60 кг: Шерзод Намозов

-66 кг: Ўткиржон Ниғматов

-73 кг: Феруз Саидов

-81 кг: Давурхон Кароматов

-100 кг: Шариф Ҳалилов

+100 кг: Ширин Шарипов

Аёллар:

-48 кг: Ёқутхон Ҳалилова ва Лобар Хуррамова

-52 кг: Севинч Салаева

-57 кг: Парвина Самандарова

-63 кг: Нафиса Шерипбоева

-70 кг: Васила Алибоева

+70 кг: Ҳайитжон Алимова

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг