Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон-Хитой инвестфорум доирасидаги B2B ва B2G учрашувлар тўқимачилик соҳаси учун самарали бўлиб ўтди.
Унинг доирасида «Xiamen ITG» ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ўртасида яна бир Шартнома имзоланди.
Томонлар Ўзбекистонда тўқимачилик корхоналари фаолиятини оптималлаштириш мақсадида хитойлик мутахассис ва технологлар йигирув фабрикаларига ташрифи ташкиллаштиришга, тўқимачилик маҳсулотлари (ип калава, мато ва бошқалар) сотиб олиш бўйича савдо операцияларини кенгайтиришга, Ўзбекистон тўқимачилик саноат зоналарида қўшма лойиҳалар яратиш учун Хитой тўқимачилик компанияларини жалб этишга кўмаклашиш ва бошқа масалалар юзасидан келишувларга эришдилар.