Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 26/03/2018 “Ўзтекстилсаноат”да “Global Business Promotion Group” раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
“Ўзтекстилсаноат”да “Global Business Promotion Group” раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзтекстилсаноат” уюшмасида “Global Business Promotion Group” Бош директори М.Вардэцки билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташрифнинг мақсади Ўзбекистон Республикасидан тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар, хусусан Польша бозорига экспорт қилиш имкониятларини ўрганишдир.

Музокарада ўзбек томони мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг тўқимачилик саноатини ривожлантириш, саноатни ривожлантириш дастурлари, қисқа ва узоқ муддатли истиқболлари, шунингдек, тўқимачилик саноатида инвестиция ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди, деб хабар беради “Ўзтекстилсаноат” уюшмаси Матбуот хизмати.

Чет эллик меҳмон Польша компаниялари илтимосига биноан Ўзбекистонда мато ва трикотаж мато сотиб олиш бўйича қарор қабул қилиш учун ишлаб чиқариш, технология ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ўрганишга юқори қизиқиш билдирди.

Учрашув натижаларига кўра, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидаги корхоналарга “Global Business Promotion Group” вакиллари ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди ва кейинчалик ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг