Шунингдек, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва банклараро ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида «Амонат», «Ориён» ва «Эсхата» банклари билан АҚШ доллари ва евро валютасида «Вакиллик муносабатларини ўрнатиш бўйича банклараро шартнома» ҳам имзоланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондан Тожикистонга товарлар ва хизматлар экспорти билан боғлиқ битимларни молиялаштиришни назарда тутувчи «Савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув» тузилди.
Тақдим этилаётган кредит линияси доирасида Ўзбекистондан турли соҳаларда товарлар ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсадида савдони молиялаштириш лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Бугундан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари ушбу кредит линияларидан фойдаланиш мақсадида «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ориён» банкларига мурожаат қилишлари мумкин.
Қардош давлат тадбиркорларининг лойиҳаларини молиялаштириш масаласи Ўзсаноатқурилишбанк томонидан қисқа муддат ичида ҳал этилади.
Томонлар ҳамкор банклар ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч ва дўстлик асосида янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Ахборот хизмати.