Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Куни кеча “Ўзелтехсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Фаридун Абдуалимов Хитойнинг йирик “Jzetek” компанияси ижрочи директори Зҳан Юэ ва “Sichuan Technical”коллежи директори Ю Ҳунзҳан билан учрашув ўтказди.
Учрашувда “Jzetek” компанияси ва “Sichuan Technical” коллежи билан кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муқобил энергетика йўналишларида кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, ҳамкорликда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича Хитой тажрибасини Ўзбекистонда жорий қилиш бўйича фикрлар алмашилди.