Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 27/07/2016 “Ўзэлтехсаноат” АЖ корхоналари I ярим йилликда 640,8 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришди
“Ўзэлтехсаноат” АЖ корхоналари I ярим йилликда 640,8 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида 640,8 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришди, бу эса 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 17,9 фоизга кўпдир.

Тармоқ корхоналари томонидан 217,4 млрд. сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди, бу эса 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 18,3 фоизга кўпдир.

Жумладан, электр чангютгичларни ишлаб чиқариш 2,7 баравар, 50,8 минг дона кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилди, бу ердаги ўсиш 58,9 фоизни ташкил этди.

Барча ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 21,5 фоизи экспортга йўналтирилган. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида компания тизимида 36 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Уларни бажариш бўйича биринчи ярим йиллик бўйича ишлаб чиқариш ҳажми 156,3 млрд. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг