Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 25/11/2024 “Ўзчармсаноат” уюшмасига раис тайинланди

“Ўзчармсаноат” уюшмасига раис тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 ноябрь куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва унга аъзо тадбиркорлик субъектларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Гибрид форматда ўтказилган тадбирда кенгаш аъзолари, Савдо-саноат палатаси, Халқ банки, ижро ҳокимияти вакиллари, ҳудудий бошқармалар ва Уюшмага аъзо корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда саноатнинг ривожланиши, фаолиятни самарали ташкил этиш, янги лойиҳалар ва стратегик вазифалар муҳокама қилинди. Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш, ресурсларни тақсимлаш ва давлатнинг бу соҳадаги сиёсатини амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, йиғилишда уюшмага аъзо корхоналар томонидан “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси лавозимига Султанов Акбар Анваржонович бир овоздан тасдиқланди ҳамда Уюшма кенгашининг янги таркиби сайланди.

Кун тартибига кўра, 2024 йил учун ажратилган харажатлар таҳлил қилинди ва тегишли сметалар тасдиқланди. Тадбиркорларнинг таклифига кўра, корхоналарга хорижлик мутахассисларни жалб қилиш, хорижий кўргазмаларда маҳаллий корхоналаримиз иштирокини таъминлашда харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш механизмлари жорий этилиши белгиланди.

Шунингдек, 2024-2025 йилларга мўлжалланган чарм-поябзал ва мўйна саноатини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди. 2024 йилда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард квадрат дециметр, пойабзал маҳсулотларини 205 миллион жуфтга, чарм-атторлик маҳсулотларини эса 143 миллион донага етказиш чоралари белгиланди. 2025 йилга келиб, бу кўрсаткичлар янада оширилиши кўзда тутилган.

Умимий йиғлишда соҳа корхоналари олдида турган масалалар кўриб чиқилиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг