Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 13/09/2018 Ўзбекнефтгаз АЖ ва Honeywell UOP Компанияси (АҚШ) қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар
Ўзбекнефтгаз АЖ ва Honeywell UOP Компанияси (АҚШ) қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 11-12 сентябрь кунлари Ўзбекнефтгаз АЖ бош офисида АҚШнинг Honeywell UOP компанияси делагацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар ҳамкорликни ривожлаштириш истиқболлари масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати хабар беради.

Шу йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Америка Қўшма Штатларига давлат ташрифи доирасида Ўзбекнефтгаз АЖ Honeywell UOP компанияси билан Англашув Меморандумини имзолаган эди. Унда МТО технологиясидан фойдаланган ҳолда табиий газдан олефинларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа доирасида қўшма фаолиятни ташкил қилиш кўзда тутилган.

Honeywell UOP компанияси Хитойда Wison муҳандислик компанияси билан бир нечта МТО лойиҳаларини амалга оширган.

Wison Engineering Ltd компанияси бешта МТО ускунасини муваффақиятли ишга туширган. 2019 йилнинг биринчи чорагигача учта МТО ускунаси экспуатацияга топширилган ва қолган учтаси қурилиш босқичида.

Музокаралар доирасида Хитойда МТО технологияси бўйича лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга бўлган Wison Engineering Ltd компаниясининг тақдимоти ўтказилди.

Хорижий меҳмонларнинг айтишича, Honeywell UOP компанияси ва Wison Engineering Ltd ўн йилдан зиёд вақт мобайнида Хитойда МТО лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқдалар.

Музокаралар якунида Wison Engineering Ltd компанияси Honeywell UOP компаниясига олефинлар ва кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш МТО лойиҳаси бўйича техник ва тижорат ҳисоботни ишлаб чиқишда ёрдам беришига келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг