Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 12/12/2022 “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида АИ-80 маркали автобензини нархи 5700 сўм қилиб белгиланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида АИ-80 маркали автобензини нархи 5700 сўм қилиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартириш юсасидан қатор амалий ишлар бажарилмоқда. 

Жумладан, якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 маркали автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада белгиланди.

Жорий йилнинг 13 декабрь кунидан бошлаб, “Ўзбекнефгаз” АЖ тасарруфидаги барча АЁҚШларда АИ-80 бензинининг чакана нархи 1 литри учун 5700 сўмдан сотилишини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 12 декабрь ҳолатига тасарруфдаги нефт базалар, нефтни қайта ишлаш заводлари ва “UNG Petro” МЧЖда 26,5 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 76,1 минг тонна хом-ашёзахираси яратилган.

 

 
 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг