Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 09/03/2017 Ўзбекистоннинг Тожикистонга юборган инсонпарварлик ёрдами етиб борди
Ўзбекистоннинг Тожикистонга юборган инсонпарварлик ёрдами етиб борди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон Республикаси тоғли ҳудудларида рўй берган катта қор кўчкилари оқибатида нафақат иқтисодий зарар етказган, балки инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қилинган эди.

Қўшни мамлакат халқига юборилган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этди. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар бор.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш, уни Тожикистонга етказиш ва топшириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

Юк мошиналари колоннаси 7 март куни Тожикистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятининг Узун туманига етиб келди.

“Сариосиё” чегара пунктидан ўтиб, Ўзбекистон делегацияси чегарадош Турсунзода шаҳарчасига етиб келди ҳамда инсонпарварлик юкларини Тожикистон вакилларига топширишди.

Зарур ҳужжатлар тўлдирилгач, колонна юкларни тушириш учун пойтахт Душанбе шаҳрига йўл олди.

Ўзбекистоннинг Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қарори мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг яна бир амалий ифодасидир, деб хабар беради ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг