Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 03/02/2019 Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Истанбулдаги йирик EMITT 2019 сайёҳлик ярмаркасида намойиш этилди
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Истанбулдаги йирик EMITT 2019 сайёҳлик ярмаркасида намойиш этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Истанбулдаги йирик EMITT 2019 шарқий-ўрта ер денгизи, саёҳат ва туризм халқаро кўргазмасида намойиш этилди. Мазкур тадбир дунёнинг энг яхши сайёҳлик кўргазмаларининг бешталигига киради ва ҳар йили соҳадаги 50 000 дан ортиқ профессионалларни жалб этади.

Tüyap Fair Convention and Congress Center Истанбул кўргазмалар залининг павилионида намойиш этилган миллий стенд Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамда мамлакат сайёҳлик ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой иштирок этиб, сайёҳлик тадбирларининг аҳамиятига тўхталиб, туризм ҳар битта давлатнинг иқтисодиётда етакчи йўналиши эканлигини айтинб ўтди.

Кўргазманинг тўрт кунлик дастури доирасида тадбир иштирокчилари ўртасида панел сессиялар ва Б2Б ишчи учрашувларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Манбаа: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг