Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Туризм 05/07/2016 Ўзбекистоннинг сайёҳлик компаниялари Хитойда музокаралар олиб боришади
Ўзбекистоннинг сайёҳлик компаниялари Хитойда музокаралар олиб боришади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг сайёҳлик компанияларидан иборат делегацияси 2016-йилнинг август ойида Хитойга ташриф буюриб, мазкур мамлакатнинг сайёҳлик бизнеси вакиллари билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида музокаралар олиб боришади.

“Ўзбектуризм” МК Пекин шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консуллигининг кўмагида 2016-йилнинг август ойида Пекин ва Шанхай шаҳарларида ишчи учрашувларни ташкиллаштириш бўйича иш олиб бормоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 20 та сайёҳлик компанияси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг 100 дан ортиқ сайёҳлик компанияларининг иштирок этилиши режалаштирилмоқда, дея хабар беради “Ўзбектуризм” МК Матбуот хизмати.

Ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти, шунингдек, хитойлик сайёҳларни Ўзбекистонга жалб этишга қаратилган ишчи руҳдаги музокаралар ҳам ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг