2022 йилнинг 26 июн куни республиканинг саккизта шаҳрида бир вақтда, Ўзбекистон Ёшлар куни ва Олимпия куни Халқаро спорт байрамига бағишланган Yangi Nafas спорт югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
«Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!» шиори остида, Чирчиқ, Гулистон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд ва Шаҳрисабзда 20 мингдан зиёд инсон Yangi Nafas югуриш мусобақасида иштирок этди. Tошкент Yangi Nafas югуриш мусобақасининг 5 мингдан ортиқ иштирокчисини қабул қилди. Мактаб ўқувчилари ва талабалар, жамоат арбоблари ва тадбиркорлар, спортчилар ва шунчаки ҳаваскорлар ушбу спорт байрамига қўшилдилар. Иштирокчилар билан биргаликда Оксана Чусовитина, Шаҳрам Ғиёсов, Асал Сапарбаева, Равшан Ирматов, Дилшод Собиров, Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев каби машҳур спортчилар ҳам югуриш мусобақасига қатнашди.
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах тадбир очилишида югуриш мусобақасининг иштирокчиларига табрик нутқи билан мурожаат қилди. Ўзининг видео мурожаатида у барчани, бугунги кунда ХОҚ иштирокчилари – 205 та мамлакатни бирлаштириб турувчи, Халқаро Олимпия куни билан табриклаб, ёш авлодни спортни ҳаётларининг ажралмас қисмига айлантиришга давъат қилди.
Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти ҳам табрик сўзи билан чиқди. Таъкидлаб ўтилганидек, президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги ташаббуси билан Ёшлар кунининг нишонланиши, шу жумладан, ёшлар онгида фаол ва соғлом турмуш тарзига бўлган интилишларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Югуриш мусобақаси мобайнида Sport TV телеканалида Ўзбекистонда илк маротаба ҳудудларда бир вақтда Yangi Nafas югуриш мусобақасининг ўтказилиши жорий эфирда узатилди. Тошкентдаги Humo Arena майдонининг ҳудудида ҳар битта иштирокчи-шаҳарларининг ҳар биридан онлайн-трансляция амалга оширилди.
«Yangi Nafas спорт тадбирининг янги форматда, яъни бир вақтда югуриш мусобақаси сифатида ташкил этилиши янада кўпроқ шаҳар ва вилоятларни қамраб олишга имконият берди, - деб таъкидлади Енгил атлетика федерациясининг Бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, - Мусобақани ўтказишга техник тайёргарлик анча вақт эгаллаб, ташкиллаштириш жараёнига янада жиддий ёндашишни талаб қилди, бироқ, шу билан бир қаторда, биз ҳудудлардаги фаол ва истеъдодли ёшларни оммавий спортга жалб қилишга муваффақ бўлдик».
Спорт трассасининг пухта равишда тайёрланиши, шунингдек, имкониятлари чекланган югурувчиларнинг хавфсиз ва қулай шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлади. Адлия вазирлиги кўмагида ҳар бир ҳудудда югуриш мусобақасида ногиронлиги бор инсонларнинг жамоатчилик бирлашмалари иштирок этди.
Ҳасан Ортиқов, Енгил атлетика федерацияси спортни мониторинг қилиш бўйича мутахассис бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси ҳакамликни World Athletics Халқаро ассоциациясининг оммавий спорт тадбирлари учун тасдиқланган қоидаларига асосланган ҳолда амалга оширди.
Тошкентдаги югуриш мусобақасида биринчи ўринни 9:31:81 ва 12:58:63 натижалари билан Шаҳром Абдуллаев ва Ангелина Насибуллина эгаллади. Асосий совринли ўринлардан ташқари, ташкилотчилар томонидан қуйидаги махсус номинациялар жорий этилди: «Ғалабага ирода учун», «Энг ёш иштирокчи», «Энг ёши катта иштирокчи». Тошкент ва ҳудудлардаги барча ғолибларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.
Yangi Nafas югуриш пойгасининг ташкилотчилари сифатида Тошкент ш. ҳокимияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, ҳамда югуриш мусобақасининг иштирокчи шаҳарларининг ҳокимиятлари иштирок этди.
Yangi Nafas спорт байрами рақслар флешмоби ва эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.