Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/03/2019 Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшлиш масаласи муҳокама этилди
Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшлиш масаласи муҳокама этилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 12-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Корея Республикасининг Женева шаҳридаги Доимий вакили, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Жи-аҳ Паик билан учрашди.

Бўлиб ўтган батафсил суҳбат чоғида мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнини қайта йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар ва Жи-аҳ Паик бошқараётган Ишчи гуруҳ билан ҳамкорлик қилишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ҳозирги вақтда ЖСТ 164 та мамлакатни ва жаҳон савдоси умумий ҳажмининг 98%ини бирлаштириб, давлатлар ўртасидаги глобал савдо қоидаларини тартибига солувчи асосий халқаро орган ҳисобланади. Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлиш учун 1994-йилда ариза берган, бироқ музокаралар жараёни амалда тўхтатиб қўйилганди.

Учрашув чоғида Илҳом Неъматов таъкидлаганидек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг 2017-2021-йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси мамлакат иқтисодиётини янги, инновацион ва индустриал ривожланиш даражагасига олиб чиқишда энг муҳим ролни ўйнайди. Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши жараёни фаол фазасининг қайта йўлга қўйилиши мамлакат ҳаётнинг турли жабҳаларида ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг таркибий қисми ҳисобланиши қайд этилди.

Ўзбекистон Корея Республикаси билан ЖСТга қўшилиш жараёнида кўмаклашиш бўйича “Йўл харитаси” имзолаган бўлиб, Жи-аҳ Паик Жанубий Кореянинг мазкур йўналишда биргаликда ишлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг