Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Иқтисод 03/12/2024 Ўзбекистоннинг жон бошига ялпи ички маҳсулоти 27,38 миллион сўмга етди

Ўзбекистоннинг жон бошига ялпи ички маҳсулоти 27,38 миллион сўмга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг 2024 йилнинг январь-сентабр ойларидаги жон бошига ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 27,38 миллион сўмни ташкил этди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ЯИМнинг жон бошига ўсиш суръати 4,4%ни ташкил қилган.

Сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич 2020 йилдаги 13,86 миллион сўмдан 2024 йилнинг 9 ойи якунларига кўра 27,38 миллион сўмга кўтарилган, яъни 1,76 бараварга ўсиш қайд этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг