“РИА Рейтинг” рейтинг агентлиги МДҲ мамлакатларидаги банк секторини таҳлил қилиб, 2015-йил якунлари бўйича МДҲдаги энг йирик 200 банклар рўйхатини тузди.
МДҲдаги 1000 та банкдан энг йирик 200 банклар рўйхатига 11 та давлатнинг банклари киритилди: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина. Грузия МДҲ таркибига кирмасада, тарихан мазкур рейтинг рўйхатига қўшилади.
“РИА Рейтинг” рейтинг агентлигининг қайд этишича, Ўзбекистон банкларининг жами активлари 2016-йилнинг 1-январь ҳолатига 23,2 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. “РИА Рейтинг” рейтинг агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон банкларининг жами активлари 2015-йил давомида 0,1 фоизга камайган.
Ўзбекистоннинг энг йирик банки ЎзР ТИФ Миллий банкининг активлари 5,61 млрд. АҚШ доллари, яъни 5,8 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 30-ўринга лойиқ деб кўрилди. Аввалги йил банк рейтингда 43-ўринда эди.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг активлари 3,23 млрд. АҚШ доллари, яъни 5,8 фоизга камайди. Бунинг натижасида банк рейтингда 58-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 61-ўринда эди.
“Асака” АТБнинг активлари 2,58 млрд. АҚШ доллари, яъни 18,7 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 65-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 86-ўринда эди.
“Ипотека” АТИБнинг активлари 1,55 млрд. АҚШ доллари, яъни 15,1 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 93-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 126-ўринда эди.
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг активлари 1,49 млрд. АҚШ доллари, яъни 5,6 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 95-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 122-ўринда эди.
“Халқ банки” АТБнинг активлари 1,25 млрд. АҚШ доллари, яъни 1,4 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 112-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 133-ўринда эди.
“Агробанк” АТБнинг активлари 1,14 млрд. АҚШ доллари, яъни 3,3 фоизга камайди. Бунинг натижасида банк рейтингда 114-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 136-ўринда эди.
“Hamkorbank” АТБнинг активлари 1,06 млрд. АҚШ доллари, яъни 47 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 124-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 191-ўринда эди.
“KDB bank Uzbekistan”нинг активлари 0,94 млрд. АҚШ доллари, яъни 7,6 фоизга ўсди. Бунинг натижасида банк рейтингда 138-ўринга лойиқ деб кўрилди. 2014-йил якунлари бўйича банк рейтингда 162-ўринда эди.
“Ипак йўли” АТИБ мазкур рейтинг рўйхатига биринчи бор киритилиши. Унинг кўрсаткичлари қуйидагича бўлди: активлари 0,63 млрд. АҚШ доллари, яъни 20 фоизга ўсганлигини кўрсатади.
“Капиталбанк” АТБ ҳам мазкур рейтинг рўйхатига биринчи бор киритилди. Унинг кўрсаткичлари қуйидагича бўлди: активлари 0,63 млрд. АҚШ доллари, яъни 27,2 фоизга ўсганлигини кўрсатади.