Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 27/02/2019 Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сонли Президент Фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди (http://lex.uz/docs/4054698).

Мазкур фармон асосида март ойида ҳам кўчирилган дам олиш куни мавжуд.

Энг аввало ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 13 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 8 кун дам олишади.

Масалан, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг жума кунига тўғри келганлиги сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Энди Наврўз байрами арафасидаги дам олиш кунларига келсак.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);

22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);

23 март – шанба;

24 март – якшанба.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);

22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);

24 март – якшанба.

Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.

Манба: Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг