Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 17/09/2018 Ўзбекистонлик ҳарбийлар Тожикистонда қўшма машғулотларда иштирок этади
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Тожикистонда қўшма машғулотларда иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Тожикистон Республикасининг тоғли ҳудудларида ўтказиладиган аксилтеррор қўшма ўқув машғулотларида қатнашади. Бу ҳақда зТ Мудофаа вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

5 кун давомида Тожикистоннинг Сўғд вилоятида бўлиб ўтадиган ушбу машғулотларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли бўлинмалар ва тезкор гуруҳлардан иборат юз нафарга яқин ҳарбийлар, Тожикистон Республикасининг ҳарбий бошқарма органлари, шунингдек, Сўғд гарнизони бўлинмалари ва ҳарбий қисмлари ҳарбийлари иштирок этиши режалаштирилган. Жами икки мамлакатдан 600 нафарга яқин ҳарбийлар ҳамкорликда шартли душман кучларини йўқ қилиш бўйича тоғли оғир шароитлардаги машғулотларда қатнашади.

Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари Тожикистоннинг «Чоррух-Дайрон» ўқув маркази ва «Нурафшон» полигонида ўтказилади.

Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлии ҳарбий хизматчилари ҳамкорликдаги аксилтеррор машғулотларида иштирок этиш учун Тожикистонга етиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Тожикистон мудофаа вазиригенерал-полковник Шерали Мирзо Ўзбекисон мудофаа вазири генерал-маёр Абдусалом Азизов билан учрашуви давомидаЎзбекистон Қуролли Кучлари минтақадаги энг кучли ва замонавий қурол-аслаҳаларга, Ўзбекистон армиясининг ҳарбий хизматчилари жанговар ўқув машғулотлари борасида яхши базага эга эканлигини таъкидлаган эди. Шунингдек, Шерали Мирзоўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларини мураккаб шароитда қўшма ўқув машғулотларида иштирок этишга ва армия жамоалари ўртасида спорт ҳамда маданий тадбирларни ўтказишга таклиф билдирганди.

Шунингдек, учрашув давомида икки мамлакат мудофаа идоралари раҳбарлари 2018 йилга ўзаро ҳарбий ҳамкорлик режасини ҳам имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг