Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Бугун юртимизга Sinovac вакцинасининг 912 000 дозалик партияси олиб келинди.
Бундан ташқари, кеча «Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 2 755 820 дозаси эмлаш учун топширилган.
Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
1 594 480 дозаси AstraZeneca;
25 933 818 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
720 500 дозаси «Sputnik V»;
3 000 060 дозаси Moderna;
1 726 500 дозаси Pfizer/BioNTech;
1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.
Шундан 24 506 587 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.