Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 17/09/2018 Ўзбекистонга АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича делегация келади
Ўзбекистонга АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича делегация келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистонга АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Самуэл Дейл Браунбек бошчилигидаги делегация келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурига кўра Олий Мажлис Сенати, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари бошқармасида учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида делегация аъзолари «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг