Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 04/04/2019 Ўзбекистондаги ислоҳотлар London School of Economics талабаларини мамлакатимизга чорлади
O'zbekistondagi islohotlar London School of Economics talabalarini mamlakatimizga chorladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 3 апрель куни Молия вазирининг ўринбосари О.Исаков ҳамда Лондон Иқтисодиёт Университети (LSE) талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикасида сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва келгусида мамлакатимизнинг молия тизимида амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, О.Исаков томонидан мамлакатимизнинг илк халқаро суверен кредит рейтинги ҳамда суверен облигацияларини жаҳон молия бозорларида жойлаштирилиши бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Талабаларнинг асосий эътибори, яқин кунларда чиқарилган ва Лондон фонд биржасига муваффаққиятли жойлаштирилган Ўзбекистоннинг илк халқаро суверен облигацияларга, хусусан келажакда мамлакатимиз томондан халқаро облигацияларнинг чиқарилиши, уларнинг турлари тўғрисидаги режаларига қаратилди.

Шу билан бирга, LSE талабалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг валюта сиёсати, маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш тенденциялари ва давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг бошқарув тизимларини такомиллаштириш, пенсия ҳамда солиқ тизимларида юз бераётган ўзгаришлар бўйича олиб берилган саволларга вазирлик мутасаддилари атрофлича жавоб бериб ўтдилар.

Манба: Молия вазирлигининг телеграмдаги канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг