Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 23/01/2017 Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 23 январь куни соат 06:52 да республикамизнинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг шарқий йўналишида 274 км узоқликда Қирғизистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси М=4,9 ни ташкил этди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар беради.

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғона шаҳрида 4 балл, Андижон шаҳрида 3 балл, Наманган шаҳрида 3 балл, Тошкент шаҳрида 1 баллни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик аниқланмаган.

Зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг