Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)ҳажми жорий нархларда 255,25 трлн. сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг январь-июни билан таққослаганда 0,2 фоизга ўсди. ЯИМ дефлятор индекси 2019 йилнинг январь-июнидаги нархларга нисбатан 113,6 фоизни ташкил этди.
2020 йилнинг январь-июнь ойлари якунига кўра, ЯИМ таркибида, товарлар ишлаб чиқаришда 145423,1 млрд.сўм, хизматлар кўрсатиш соҳасида 89712,7 млрд. сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди, маҳсулотларга соф солиқлар эса 20116,8 млрд. сўмни ташкил этди.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида ЯИМ ўсиши 2019 йилнинг январь-июнидаги 6,0 фоиз ва 2018 йилнинг январь-июнидаги 5,9 фоизга нисбатан 0,2 фоизгача секинлашди. Шу билан бирга, ЯИМ дефлятор индексида ҳам 2019 йил январь-июндаги 119,5 фоиз ва 2018 йилнинг январь-июнидаги 134,4 фоизга нисбатан 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 113,6 фоизгача секинлашиш кузатилди.